Япониядан беғараз ёрдам

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплекси шифокорлари Япониянинг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастурида ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, имтиёзли грант соҳиби бўлишди.

— Ҳомиладор ва фарзандли аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини Гулистонда йўлга қўйиш борасидаги янги, инновацион лойиҳамиз асосида иштирок этдик, — дейди туғуруқ комплекси мудири Шаҳло Назарова. — Лойиҳа ташаббускорлари тақдим этган иш режамизни ўрганиб чиқишди ва бизга 100 минг АҚШ долларлик грант тақдим этилди.

Яқинда мазкур акушерлик комплексига Япониянинг KIKO GLOBAL CO,.LTD ташкилоти ўтказилган грант лойиҳа асосида умумий қиймати 90900 АҚШ доллари миқдоридаги 1 та жарроҳлик столи, 1 та ART-300 русумли ўпкага сунъий ҳаво бериш жиҳози, 1 та замонавий жарроҳлик жиҳози ҳамда бир қанча турдаги тиббий асбоб-ускуналарни топширди.

Энди гулистонлик акушер ва гинекологлар грант лойиҳа асосида акушерлик комплексига келтирилган замонавий, энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда хотин-қизларга малакали тиббий хизмат кўрсатишда янада яхшироқ имкониятга эга бўлишди.

Ғулом ПРИМОВ,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

three × one =