Мукофот бу — масъулият

Энг яхши журналистик материал учун (босма ОАВ) номинацияси бўйича 2-ўрин соҳиби,

“Эркин Қорақалпоғистон” газетаси мухбири Гулойим Сапарова:

— Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий журналис­тика соҳасини тубдан ислоҳ этиш, фуқароларнинг сўз ва ахборот олиш эркинликларини таъминлаш борасида кескин ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Албатта, бу ўзгаришлар илк навбатда биз журналистларнинг халқимиз олдидаги бурчимизни тўлақонли адо этишимизга имконият яратди. Бу ишларнинг бошида эса шахсан Юртбошимизнинг ўзлари турганликлари ҳамда “Қўрқманглар, дадил бўлиб, танқидий материалларни олиб чиқаверинглар. Ортингизда Президент турибди” деб ишонч билдираётганликлари кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшиб турибди. Мана шу куч-ғайрат таъсирида эркин ижод қиляпмиз.   Аввалгидек қайсидир амалдорлар туфайли ошкора ва яширин цензура қилинаётгани йўқ. Ҳар қандай муаммо ва ҳар қандай мурожаат халқ ичида муҳокама қилиняпти. Жўшқинлик билан одимлаётган мана шундай жараёнларда эса ҳар бир журналист фаоллик ва фидойилик билан ўз маҳоратини намоён этади. Ростини айтсам, мен бу мукофотга лойиқ кўриламан деб ўйламагандим. Илғорлар сафида менга ҳам “Олтин қалам” мукофоти топширилган экан буёғига устозларнинг ишончини оқлашга ва халқимизга янада фидойилик билан хизмат қилишга ҳаракат қиламан.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

seventeen − five =