Ўйламай босилган қадам

Йил оёқлаяпти. Жондан азиз кишисига шифо тилаб, нажот кутаётган инсоннинг дардига малҳам бўлгувчи, ўз бурчини самимий, чин кўнгилдан бажарувчи шифокорнинг ўрни бўлакча. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин. Шу тариқа шифокор дунёда ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган олижаноб ва инсонийлик фазилатларини тўла намоён этади.

Чиндан ҳам, жарроҳлик столида ўлим билан жон олиб, жон бериб олишаётган инсоннинг тақдири қўлингда эканлигини ҳис этиш нақадар масъулиятли, мураккаб юмуш. Айни маҳалда эса эшик ортида юраги   така-пука бўлиб ўзини унутиб   минг бир хаёлларда илинж, умид билан кўз тикиб турган беморнинг яқинлари олдига ёруғ юз билан   чиқиш истаги, илинжи юракда пўртана   бўлади. Баъзан палатада ОИТС дарди билан олишиб, кўзига дунё қоронғу   бўлиб ётган беморлар ёнида шундай кайфиятда саккиз, ўн тўрт соатлаб   қолиб кетишга, силжимасликка тўғри келади. Лекин бу кезда шифокорнинг бутун ўй-фикри, хаёли бемор ҳаётини сақлаб қолишдан бир лаҳза ҳам чекинмайди. Бундан кўриниб турибдики, шифокорлик мана шундай фидойиликка, эзгуликка эш бўлиш демакдир. Эзгуликнинг душмани таъмагирлик бўлгани сингари, соғлиқнинг ғаними кутилмаганда келган дарддир. Бунинг исботини биргина ўтган йиллар давомида инсоният ўз бошига хавф солган коронавирус балосида яна бир бора кўрди. Лекин ОИТС балосига чалинган, у билан оғриган инсонлар ўзини ўт билан сув ўртасида қолгандек ҳис этиб, ёлғиз юриб, ўз ёғига қоврилади. Улар қанчалик хафа бўлмасин, ҳукуматнинг вақтида кўрган кескин чора-тадбирлари сабабли кўнгиллари бироз кўтарилди. Устига –устак жаҳон афкор оммасининг ижтимоий тармоқларда болалаб кетган шов-шовли, бир-биридан ваҳимали, қўрқинчли, гап-сўзлари авзойини, кўнглини бузган бўлса ҳам, мамлакатимизда ОИТС деган балойи азимнинг озмунча бўлсада кам учраши янада кўнгилга таскин беради.

Хуллас, барибир одамларнинг кўнгил олами, дарди дунёси бу дарддан алағда.   Аслида ҳаёт соғлигинг билан лаззатли, тотли, ширин. Ўзи ҳаётда қийинчиликни, дардни бирга тортадиган дўст топиш зарур бўлади. Бусиз бир қадам ҳам олға силжиб бўлмайди.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 159-умумтаълим мактабида “Тўхта — вирус!” шио­ри билан “Биз — соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида ўтказилган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Унда зиё масканининг юқори синф ўқувчилари, Олмазор тумани Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари, туман ФФБ ҳамда 19-сонли оилавий поликлиника шифокорлари иштирок этдилар. Аслида ёш авлодни жисмонан соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, улар қалбида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакл­лантириш, аср вабоси ҳисобланган ОИТСга нафрат туйғусини жо этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан саналади. Аслида фарзандлар — ижтимоий-маънавий камолатнинг янги тарихий давонларига кўтарилаётган ўзбек халқидир.

Мен ёш ниҳолларни кўриб, уларни ҳар қандай манзилдан ҳам, ҳолатдан ҳам гўзаллик, нафосат туя оладиган митти кашфиётчилар деб атагим келди. Табиатдаги оддий капалак ҳам албатта, гулларнинг чуройлироғига қўнгиси келади. У қисқа умрини ҳам гул саралаб ўтказсам дейди. Бир-бирлари билан қувлашмачоқ ўйнаётган қушчаларнинг ҳаётдан завқ олаётганликларига шубҳа қилиш мумкинми? Ариқ ёқасидаги адл тераклар шивир-шивири-ю, сувларнинг сирли, жозибали теб­ранишлари, гулларнинг юзидаги шабнам томчилари, кузнинг дилгир ёмғирлари ҳам инсон кўнг­лига кўрк ва хуш нафосат бахш этади. Шу маънода, ҳаётдан яхшилик кутиб, гўзаллик ахтариб яшаган киши ҳеч маҳал кам бўлмайди. Аммо негадир инсон баъзан бу йўлдан юриш ўрнига, бошқа манзиллардан қадам босиб ботқоқликка ботишни ўзига эп билади, раво кўради. Оқибат у тузалмас дардга мубтало бўлганини сезмай қолади.

Айни кезда юртимиздаги таълим даргоҳлари ва бошқа меҳнат жамоаларида ўтказилаётган СПИД вабосига қарши ойликдан мақсад ҳам ушбу ўлатдан, ажалдан дилбандларимизни асраш, жа­миятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёш авлодни имкон қадар “бу ўлат”га доритмасликдан иборатдир.

Ойлик доирасида ОИТС маркази, ҳуқуқ тартибот идоралари, оилавий шифохона шифокорлари   ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларда, давра суҳбатларида, савол-жавоб кечалари, профилактика мақсадларидаги тарғибот ишларида имкон қадар масала моҳиятини тушунтиришга, уқтиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Унда маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолининг барча қатламлари иштирок этаётгани таҳсинга лойиқдир. Айниқса, 159-ўрта мактаб ўқувчилари олти гуруҳга бўлиниб, “ОИТС ва гиёҳвандликка “Йўқ” деймиз” мавзусидаги “Келажак ўз қўлимизда”, “Бу иллатдан ҳазар қиламиз” отлиғ кўргазмали чиқишлари иштирокчиларга манзур келди. Аслида ўғил-қизлар — навниҳоллар ўз ижодий ишларида   ОИТС нинг хафли оқибатлари, бу иллат билан оғриган кимсаларнинг аянчли қисматини экранда тўла акс эттирганлар.

— ОИТС ва гиёҳвандликка қарши   биргаликда курашишда маҳалла, таълим даргоҳлари, ОИТС маркази, ФФБ, Оилавий поликлиника ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг ўрни, хизмати беқиёс, — дейди Олмазор туманидаги 159-ўрта мактаб директори ўринбосари Шоира Шерназарова. — Зеро, ёшларни ОИТС, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли одатлардан асраб қолишда бугунги тадбирнинг аҳамияти катта. Негаки, ёшлар   ҳамиша соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлиб келганлар.

Шубҳасиз, ОИТСнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ибтидоий жамоа давридан аён. Энг асосийси бу бедаво дардга йўлиқмаслик учун ҳар бир инсон, ҳар бир ёшу кекса эҳтиёт бўлиши, тиббий саводхонлиги юқори даражада шаклланиши шарт. Ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу эди.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

журналист

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

twenty − 13 =