Мактабимизга эътибор қаратилди

Ҳурматли “Hurriyat” таҳририяти ходимлари!

Газетангизнинг 29 март сонида “Ўгай мактаб” сарлавҳаси остида   эълон қилинган мақола учун мактабимиз жамоаси номидан самимий миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Нашрингиз ўзининг мустақиллигини, оммавийлиги ва халқчиллигини яна бир марта исботлади.

Чунки газетанинг танқидий чиқишидан сўнг Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмуд­алиев бир қанча ташкилотлар раҳбарлари билан таълим даргоҳимизга келди. Мутасаддилар билим масканидаги мавжуд аҳвол билан бевосита танишишди. Зудлик билан биринчи галдаги вазифалар белгиланди. Тегишли кўрсатмалар берилди.

Яъни 2022-2023 ўқув йили тугаши биланоқ мактабимиз жорий таъмирланадиган, кейинроқ эса собиқ Бахт енгил саноат коллежи биносига кўчириладиган бўлди. Ҳозирда ушбу жойда 71-махсус мактаб-интернат вақтинчалик фао­лият юритаяпти.

2023 йил мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди.

Ишончимиз комил, “Hurriyat” ҳафтаномаси ижодкорлари ҳам халқ таълими соҳасидаги янгиликлар ва ўзгариш­ларни кенг ёритишга ҳамиша ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшади.

Барно УМАРОВА,

Сирдарё туманидаги

32-мактаб директори,

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими аълочиси

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one × four =