“Олтин қалам” ХVII миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари

I. ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА БОШ МИЛЛИЙ МУКОФОТ

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети — факультет декани: Маҳлиё МИРСОАТОВА  

Миллий журналистикамиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, миллий медиа тузилмасига салоҳиятли кадрлар тайёрлашдаги ҳамда оммавий ахборот воситалари равнақи йўлидаги алоҳида хизматлари учун

 

II. АСОСИЙ НОМИНАЦИЯЛАР

 

Энг яхши журналистик материал учун  (телевидение)

 

1-ўрин –  Шунқор ЧОРИЕВ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” teleradiokanali” давлат муассасаси директорининг ўринбосари — Мамлакатимиздаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти, одамлар ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар шукуҳи акс этган туркум кўрсатувлари учун

2-ўринЮлдуз ҲОШИМОВА, “Milliy” телеканали Ижтимоий-маърифий дастурлар бўлими бошлиғи, “Оталар сўзи” лойиҳаси бадиий раҳбари — Ижтимоий мавзудаги туркум кўрсатувлар, маданий-маърифий лойиҳалар муаллифлиги учун

3-ўрин – Юлдузхон ОЛИМОВА, “Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жа­мияти муассислигидаги “Менинг юртим” телеканали “Марказий студия” информацион лойиҳаси 1-тоифали мухбири — Маданий ва маърифий йўналишдаги, ёшлар ҳаё­тига доир туркум кўрсатувлари учун

 

Энг яхши журналистик материал учун (радио)

 

1-ўрин – Назира ИНОЯТОВА, “Авторадио”да дастурлар бўйича директор ҳамда эфир бошловчиси — Мамлакатимизда бўлаётган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишга қаратилган эшиттиришлари учун

2-ўрин – Ботир ИМОМАЛИЕВ, “ORIAT Dono” радиоси муҳаррири — Жадидчилик ҳаракати, шу жумладан, маърифатпарвар аждодларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Жадидлар” маънавий-маърифий дас­тури учун

3-ўрин – Илҳом РАХМАТОВ, Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси “Янги аср” радиоканали бош муҳаррири      — Информацион, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва бадиий радио дастурлари орқали барча соҳалардаги янгиланиш жараёнларини таҳлил қилиб бергани учун

 

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот)

 

1-ўрин – “Еркин Қарақалпақстан” газетаси, Бош муҳаррир: Қурбанбай БАЙНИЯЗОВ — Қорақалпоғистон Республикасида бўлаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар таҳлилига бағишланган публицистик материаллари учун

2-ўрин – “Адабиёт зиёси” газетаси, Бош муҳаррир: Маҳмуд ТОИР — Адабий муҳитни шакллантириш, ёш ижодкорларни катта ёзувчи-шоирлар билан ғойибона учраштириш ва қадимий гўшалар, азиз авлиёлар ҳамда Тошкент вилоятида яшаб, ижод қилган алломаларни халқимизга янада яқинроқ таништириш мақсадида эълон қилинган туркум материаллари учун

3-ўрин – “Тонг юлдузи” газетаси, Бош муҳаррир: Феруза АДИЛОВА — Мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар ва ўқувчи-ёшлар таълим-тарбиясини, маърифатини оширишга, уларни рағбатлантиришга қаратилган туркум материаллари учун

 

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика)

 

1-ўрин – Хушнуд ХУДАЙБЕРДИЕВ, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари             — Ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва таълим йўналишидаги туркум материаллари учун

2-ўрин – Жамшид НИЯЗОВ, Kun.uz интернет нашри шарҳловчиси — Долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий мавзулардаги туркум материаллари учун

3-ўрин – Кобил ХИДИРОВ, “davletovuz” телеграм канали асосчиси — Мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақидаги тезкор ва таҳлилий материаллари учун

 

Чет эллик журналистнинг

Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун

 

Сан ХАОЯНГ, “Жэньмин хуабао” нашриёти муҳаррири (Хитой Халқ Республикаси) — Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағиш­ланган материаллари учун

Мирасрор АҲРОРОВ, “Жумҳурият” газетаси мухбири (Тожикистон Республикаси) — Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари тарғиб қилинган материаллари учун

Шерали АВЕЗМЕТОВ, “Фарс ньюс” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Эрон Ислом Республикаси) — Ўзбекистондаги янги ислоҳотларни, шунинг­дек, мамлакатимизнинг иқтисодий ва туризм салоҳиятини форс матбуотида тарғиб қилган материаллари учун

Муҳаммадшариф МАМАТҚУЛОВ, “Рейтер” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Буюк Британия) — Ўзбекис­тонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, муҳим сиёсий жараёнлар, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида туркум мақолалари учун

Аҳмад ТАРАБЕК, “Ал-Диплумасий” ва “Eurasia Dairy” газеталари сиёсий мухбири, Марказий Осиё бўйича эксперт (Миср Араб Республикаси) — Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги ижобий ўзгаришлар ҳақидаги туркум мақолалари учун

 

III. РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ МУКОФОТЛАР УЧУН НОМИНАЦИЯЛАР:

 

Инсонга эътибор мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун

 

Рустам ТУЛЕНОВ, “Нурли жол” газетаси мухбири — Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид туркум танқидий-таҳлилий мақолалари учун

Шоқаҳҳор САЛИМОВ, Фахрий журналист — Президентимизнинг ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – Янги қўшничилик” тамойилининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш борасидаги туркум мақолалари учун

 

Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун

 

Марғуба БОБОНАЗАРОВА, Навоий вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири — Мустаҳкам оила ва маҳалла тизимидаги ислоҳотларга бағишланган туркум таҳлилий кўрсатувлари, репортажлари учун

Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун

“Постда – На посту” газетаси, Бош муҳаррир: Бернора САДИКОВА — Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашга оид туркум мақолалари учун

 

Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун

 

Кирил АЛЬТМАН, “Альтер Эго Интервью” канали асосчиси — “Альтер Эго Интервью” каналида долзарб мавзулардаги суҳбатлари учун

Лазиз ХАМИДОВ, “Ular” подкаст ло­йиҳаси муаллифи — Мамлакатимизда жадидчилик ҳаракатининг тарихий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш борасидаги лойиҳалари, хусусан, “Жадидлар” номли ҳужжатли фильми учун

Шокир ШАРИПОВ, Эркин ижодкор — Давлат бошқаруви ва жамиятни шакллантиришга ундовчи туркум мультипликацион дастурлари учун

Лилия НИКОЛЕНКО,  Ижтимоий тармоқлардаги “Потребители.уз” саҳифаси асосчиси — Кўп миллатли Ўзбекистонда яшовчи халқларнинг миллий маданияти  ва қад­риятларини тарғиб қилувчи туркум материаллари учун

 

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллари учун

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ, журналист — Босма нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги ислоҳотлар шукуҳи акс этган ижтимоий-иқтисодий ва танқидий-таҳлилий мақолалари учун

 

Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун

 

Саодат БЕКНАЗАРОВА, “Овози тожик” газетаси мухбири — Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иш билан таъминлаш мавзуларидаги туркум мақолалари учун

Энг фаол теле ва радио бошловчи

Дилфуза ШОНАЗАРОВА, “Ўзбекистон тарихи” телеканали бош муҳаррири ўринбосари — Миллий қадриятларимиз ва тарихий мавзулардаги туркум кўрсатувлари учун

 

Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун

 

Назира ТОШПЎЛАТОВА, ЎзЖОКУ кафедра мудири — “Йўлдаман…” номли китоби учун

 

Энг яхши фоторепортаж учун

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғис­тон Республикаси бўйича фотомухбири — Янги Ўзбекистон манзаралари акс этган туркум фоторепортажлари учун

 

Халқаро ҳамкорлар номинациялари

 

  1. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таъсис этган “Инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби – Мирза СУБҲАНОВ, Ўзбекис­тон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилоят бўлими раиси.
  2. Бельгиянинг GOPA Com., S.A.DNA компанияси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида ташкил этилган “Аграр озиқ-овқат секторидаги ислоҳотларнинг таъсири ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби – Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 + nineteen =