“Навбаҳор” газетаси фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов Фурқат тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Навбаҳор” газетаси фаолиятини ўрганиш мақсадида таҳририятда бўлди.

Ҳозир Фурқат туманида 120 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолининг холис, ишончли ва шаффоф ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун Фурқат тумани ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий нашри – “Навбаҳор” газетаси фаолиятини янада яхшилаш зарур. Бугунги кунда газета 850 нусхада, А3 форматда, бир ойда икки марта чоп этилмоқда.

2023 йилда “Навбаҳор” газетаси учун қўшимча обуна ташкил қилингани, муассис томонидан таҳририят ходимлари доимий равишда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келинаётгани эътиборга молик. Бундан ташқари, “Нав­баҳор” газетаси таҳририятига туман ҳокимлиги биносидан жой ажратилган,  ижара ва коммунал тўловлардан ҳам озод этилган.

Келгусида газета ўқувчилари сонини кўпайтириш,  таҳририятнинг иқтисодий имкониятини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Нашрнинг веб-сайтини яратиш учун маблағ ажратилиши ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон

Журналистлар уюшмаси

Ахборот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

ten + eighteen =