Миллиардлар ҳавога учмайди!

Ҳар қандай ривожланган давлатда ҳам унинг сиёсатини юритадиган ОАВни давлат ёки ҳукумат, қайсидир компания молиялаштиради ва ўқувчисининг гарданига ортиқча “юк” қўймайди.

Савол: нега марказий ТВ ва унинг  тармоқлари давлат ҳисобидан молиялаштирилади-ю, аксарият даврий босма нашрларга бир чақа ҳам берилмайди?!

Ваҳоланки, ҳар икки ОАВ олдига қўйилаётган мақсад битта: юрт равнақи ва халқнинг  маънавий-маърифий қарашларига хизмат қилишдан иборат.

Шундай экан, чекка қишлоқларгача давлат сиёсатини ёйишда босма нашрлар куч-қудратидан унумли фойдаланиш ва бу масалада уни молиялаштиришдан зинҳор чўчимаслик керак. Маърифатга сарфланган маблағ, албатта,  ўзининг ижобий самарасини беради, ҳавога учмайди.

Ўтмишга назар солсангиз, ҳамма замонларда ҳам босма нашр орқали кўзланган мақсадларга эришилган.

Одилжон ИНОМОВ,

“Наманганская правда” газетаси бош муҳаррири,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

gazetalar_sharhi телеграм каналидан олинди.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 × 1 =