Симсиз симёғоч керакми?!

Тошкент шаҳар Электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари диққатига!!!

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга мурожаат!!!

Яшнобод тумани “Мумтоз” МФЙ ҳудудига қарашли Оҳанрабо кўчаси 1-муюлишдаги мана шу “столба” – симёғоч, ўн йилларки, қаровсиз ётибди. Бир пайтлар электр симига уланганди, янги бетон симёғоч ўрнатилгач, шу аҳволда ётибди. Маҳалла раисига айтсак, “Телекомга айтдим, олади”, дейди, ҳокимликка айтсак, “Тошкентнур”га қарайди, ўшалар жавобгар”, дейди.

Нураб, зўрға уч-тўртта арматурага суяниб қолган симёғоч қулаб, бирор фалокат рўй беришини кутишяпти, шекилли, бу масъуллар!!!

Қани, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбариятидан бирор садо чиқармикан?

Балки Яшнобод туман ҳокими чора топар, билмадик!

Журналист

Норқобил Жалиловнинг “Facebook”даги

саҳифасидан олинди.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × four =