Қорақалпоғистон тиббиёт институти жамоаси

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги билан барча ватандошларимизни муборакбод этади.

Истиқлол, ҳурлик саодати, миллий давлатчилигимиз қайта тикланган ва шу боисдан жаҳонаро она юртимиз Мустақил мамлакат сифатида бўй кўрсатган қутлуғ сана барча-барчага муборак бўлсин!

Мамлакатимизда олиб борилаётган тарихий ўзгаришлар, айниқса, олий таълим соҳасидаги изчил ислоҳотлар туфайли ёшлар қўллаб-қувватланиб, уларга барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шубҳа йўқки, бугун таълим олаётган, камолга етаётган ёшларимиз — Янги Ўзбекистоннинг ишончли эгаларидир.

Юртимиз бўйлаб кезиб юрган байрам шукуҳида барча азиз устозларга, талаба-ёшларга туганмас куч-ғайрат, бахт ва омад тилаймиз.

Жонажон Ватанимиздаги ҳар бир хонадондан файзу барака, тинчлик-осойишталик сира аримасин!

Истиқлол айёми барчамизга муборак бўлсин!

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

18 − three =