Наслингизни хатарга қўйманг!

ёхуд ҳаммасига “памперс” сабабчими?

Ҳақиқий инсон фарзандлару неваралари истиқболи ҳақида ўйлаши билан бир қаторда, Ватани ва она халқининг бугуни ва келажаги тўғрисида ҳам тафаккур юритади. Мавзу нечоғли долзарб бўлса, шунчалик нозик ҳамдир. Инсон насл қолдириши учун, албатта, икки жинс жуфтлиги тақозо этилади. Никоҳ билан мустаҳкамланадиган оила жуфтлиги миллатнинг сақланиб қолиши учун ҳаётий заруриятдир. Шу боис ушбу қадриятни асраш ота-оналарнинг, бугунги авлоднинг зиммасидаги муқаддас бурч. Фарзанд тарбиясига пушт ва ҳомила пайдо бўлишидан аввалроқ киришиш зарур. “Академнашр”да чоп этилган “Олам мўъжизаси остонасида” номли китобимизда бу ҳақда батафсил фикр юритилган.

Келажак насл баркамол, ақли расо ва ижтимоий турмушнинг тўлақонли, бақувват вакиллари бўлмоғи учун ҳар икки жинс вакиллари масъулиятни тўлиқ ҳис этиши лозим. Бунда, айниқса, оналарнинг масъулияти баланд.

Дунёга келган фарзанднинг бахтини ўзидан униб-ўсиб кетиши белгилайди. Минг афсуски, бугун фарзандсизлик фожиаси кўпайиб бормоқда. Қуйидаги фикрларимизни баён этар эканмиз, уларни асло уят, ноқулай деб ҳисобламаслигингизни истардик. Зеро, тиббиёт, тиббий атамаларни тўғри талқин қилишимиз зарур.

Инсон жинсий организмида икки хил ҳужайралар бўлиб, уларга турлича вазифалар юклатилган. Биринчи “Шарко-Лейдиг” ҳужайралар тўғридан-тўғри эрлик хусусиятларини белгиловчи тестостерон деб аталади. Ўта муҳим гормонни синтез қилиб, қонга чиқаради. Бу гормон мускулларни ривожлантиради, жинсий жиҳатдан етилтиради.

Иккинчиси, “Сертоли” ҳужайралари сперматозоидларни уруғ суюқлигига чиқаришдир. Сперматозоидларнинг боши, танаси ва думи бўлиб, улар тирикдир. Яъни, улар ҳам ўйлайди, ҳаракатининг натижаси нима бўлишини билиб, ён тарафга ёки орқага эмас, боши ва танаси билан фақат олдга қараб ҳаракатланади. Тирик ҳужайра бўлгани учун унда руҳ мавжуд. Қандай шахс бўлишидан қатъи назар, унинг сперматозоидида эътиқоди ва ақлий қобилияти даражасини белгиловчи фаол ҳужайралар мавжуд бўлади. Бу сифатлар аксар ҳолларда унинг бўлажак фарзандига ўтади.

Тажриба сифатида бир қути олиниб, у икки қисмга ажратилди. Ўртасига шаффоф, кўринадиган мембрана ўрнатилиб, икки камерага ҳам бир хил тирик ҳужайралар жойлаштирилди. Биринчи камерадаги ҳужайралар катта дозадаги рентген билан нурлантирилди. Орадан уч кун ўтгач, бир хил шароит ва муҳитда овқатлантирилган икки камерадаги ҳужайраларнинг барчаси нобуд бўлди. Шундан сўнг тажриба усули ўзгартирилди. Ўртадаги шаффоф мембрана ўрнига кўриб бўлмайдиган, яъни тўлқин ва информация ўтказмайдиган махсус мембрана қўйилди. Биринчи камерадаги ҳужайраларга яна катта дозадаги рентген нурлари берилди. Орадан уч кун ўтгач, тажриба натижаси шундоқ бўлди: биринчи камерадагилар нобуд бўлди, иккинчисидаги ҳужайралар эса туппа-тузук нафас оларди, яъни тирик эди. Нега шундай бўлди?

Дастлабки тажрибада биринчи камерадагиларнинг қийналиб, азоб билан нобуд бўлаётганини кўриб, бундай фожиа бизнинг ҳам бошимизга тушса керак, шундай кўргилик бор экан-да, деган ваҳимада иккинчи камерадаги ҳужайралар ҳам ўлган. Кейинги тажрибада эса иккинчи камерадаги ҳужайралар биринчи камерадагиларни кўрмади, информация ололмади. Хулоса шуки, инсон танасидаги ҳар бир ҳужайранинг ўзига яраша онги бор, ахборот узатиб, ахборот ола билади. Ана энди тушунарли бўлса керак, ҳар битта сперматозоид аниқ онгли ҳаракат қилиб, тухумдон етиштирган овуляция таначаларига боради ва танлаб, унинг қучоғига кирмоқчи бўлади. Овуляция ҳужайраси шу сперматозоидни танлайдими ёки йўқми, буниси бизга қоронғи. Агар эътибор қилинса, турмуш қургандан кейин баъзан бир ёки икки ойдан кейин келиннинг бўйида бўлса, баъзан тўрт ёки беш йилда ҳам фарзанд кўрмаслиги мумкин. Оналик тухумдонида етилган овуляция ҳужайраси шу сперматозоидни танлайдими-йўқми, буни билиш қийин. Сперматозоид фолликулаларни топиб, боши билан унинг ташқи қобиғини ёриб киради. Уларнинг бу ҳаракатини ҳозирги замондаги космосга учадиган ракетага қиёслаш мумкин. Космосга учирилган ракета ҳам белгиланган орбитага чиққач, энг охирги, яъни унинг илгариланма ҳаракатини таъминловчи двигателини ташлаб, енгиллашади ва олға ҳаракатини давом эттиради. Сперматозоид ҳам фолликулага киргач, худди ракета каби думини танасидан тўлиқ узиб, ташқарида қолдиради. Ана шундан кейин ҳужайралар учрашуви, тўқнашуви юз бериб, пушт ҳосил бўлиш жараёни бошланади. Кейин эса эмбрион ҳамда ҳомила вужудга келади. Бу жараён ниҳоятда мураккаб бўлиб, мен уни жуда содда тилда ифодалашга ҳаракат қилдим.

“Шарко-Лейдиг” ва “Сертоли” ҳужайралари зиммасидаги вазифани тўлиқ ва бекаму кўст бажаришлари учун уруғдон ичида икки хил муҳит бўлиши шарт. Бу — аксиома. Биринчиси, ушбу ҳужайралар ташқаридан ҳеч қандай босимга учрамаслиги, яъни эмин-эркин яйраб жойлашмоғи зарур. Иккинчиси, уларнинг ичидаги модда алмашинув жараёнлари белгиланганидек бўлмоғи учун ёрғоқ ичидаги ҳарорат фақат ва фақатгина 35,5 ёки энг кўпи билан 36,0 градусда бўлиши керак. Амалий бир мисол: бунга кўпинча оталар гувоҳ бўлишган. Агар бола билан тоққа бориб, совуқ булоқ сувида чўмилишса, уруғдонлар худди йўқдек ҳолатга тушади. Қўл билан пайпаслаб ҳам топа олмай қоладилар. Сабаби, мояклар, яъни уруғдон ўзига керакли ҳароратни сақлаб қолиш учун ёрғоқнинг мускуллари қисқариб, уруғдонни танага яқинлаштириб, танадан ўзига керакли ҳароратни олади ва 35,0 градус сақланиб қолади. Натижада юқорида ёзилган икки хил ҳужайраларда модда алмашинув жараёнига шикаст етмасдан давом этаверади. Мабодо атроф-муҳит 36,0 градусдан иссиқ ёки жазирама бўлганда эса уруғдонни ўраб турган тўқималар, айниқса, мускул ва уруғдон танадан узайиб, ортиқча ҳароратни ташқарига беради ва уруғдонга хос ҳарорат сақланиб қолади. Аслида, ёрғоқ уруғдон учун жуда муҳим қўрғон. Ўзининг етти қаватдан иборат юмшоқ ва мускул тўқималари билан моякларни мустаҳкам ҳимоя қилади. Мояклар эса бунга катта эҳтиёж сезади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, уруғдонлар тиним билмай, кеча-ю кундуз ишлайди. Улар танаффус нима эканини билмайди.

Крипторхизм нима?

Ўтган асрнинг 70-йилларида ёки сал илгарироқ мамлакатимизга ПАМПЕРС деган мато кириб келди ва оналар томонидан олқишлаб қабул қилиниб, кенг миқёсда фойдаланила бошланди. Бу ўғил болалар учун айнан фожианинг бошланиш даври эди. “Э, доктор, ошириб юбормаяпсизми?” дейишингиз мумкин. Йўқ, заррача оширмадик. Ҳатто, нисбатан камроқ урғу беряпмиз. Ўғил болаларга памперс тақилса, уруғдонлар танага ёпишганча қолаверади. Памперс тақиш билан биз КРИПТОРХИЗМ деб аталган туғма касалликни мажбуран сунъий равишда пайдо қиламиз. Бу дардга учраган бола саккиз ойлик пайтидан жарроҳлик амалиёти орқали даволаниши керак. Агар бундан бош тортилса, шу бола улғайгач, фарзандсизлик қисматига учраши мумкин. Памперс олиб ташланса, худди жарроҳлик амалиёти қилингандек бўлади. Биринчидан, памперс тақилганда, болада мояк аъзолари эркин ҳаракат қила олмайди. Иккинчидан, бола аъзоларини озиқлантирувчи артерия қон томирларида, айниқса, қилтомирларида, шу жумладан, нозик ҳужайраларида қонсизланиш кузатилади.

“Сертоли” ҳужайралари худди мия ҳужайралари каби кислород танқислигига жуда сезгир бўлади. Мабодо 3-4 дақиқа кислород келмаса, улар нимжонлашади. Ҳатто ўлади ёки чириш жараёнига учрайди. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, охирги ўн йилликларда ўғил болалардаги жинсий аъзолар, хусусан, тухуми, яъни мояк аъзолари ўлчами аввалги йилларга нисбатан 5-10, ҳатто 20 мм.гача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ кичиклашган. Худди шу ҳолат мамлакатимиз болаларида ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Иккинчидан, тананинг ортиқча иссиқлиги моякнинг ички ҳароратини бузади. Оқибатда сперматозоидларни ишлаб берувчи “Сертоли” ҳужайраларининг маълум бир қисми, меъёрий структураси бузилгани сабабли, қувватсиз, нимжон, кам ҳаракатли бўлиб қолади. Бош ёки тана қисмида патологик ўзгаришлар пайдо бўлиб, унинг насл қолдириш қобилиятига салбий таъсир этиши кузатилади. Учинчидан, сперматозоидлар тирик экани ва кислород танқислигига ўта сезгирлиги боис унинг дезоксирибонуклеин ва рибонуклеин кислоталари ёхуд хромосомалари занжирининг бир бўғинида структуравий бузилиш содир бўлади. Бу эса пушт ёки ҳомиланинг шаклланаётган қайсидир бир аъзосида меъёрга хос бўлмаган ўзгариш ёки етишмовчиликка олиб келади. Натижа эса маълум: бундай болалар бирон-бир туғма нуқсон билан туғилиши эҳтимоли жуда катта.

Норасо гўдаклар

Республика Перинатал маркази директори, профессор Бахтиёр Эргашевнинг қайд этишича, 2010 йилларда турли норасоликлар боис бир йилда 300 га яқин чақалоқлар жарроҳлик амалиётига олинган бўлса, 2020 йилдан кейин бу кўрсаткич икки баробардан ошган. Энг аянчлиси, ҳозирда бу норасоликларнинг оғир шакллари кўпроқ учраб, жуда мураккаб операция усулларини қўллашга тўғри келмоқда. Бунинг асосий сабаби ПАМПЕРСдан узлуксиз фойдаланиш оқибатида бўлиши ҳақиқатга яқиндир.

Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 1900 йиллар бошида бир миллилитр уруғ таркибида 500-600 миллион  сперматозоиднинг бўлиши меъёрий ҳисобланган. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 100-150 миллион кўрсаткичда бўлса ҳам меъёрий ҳисобланмоқда. Мана сизга ПАМПЕРС тақишнинг натижаси. Бизга бу синтетик тагликларни тақиш Ғарбий Европадан кириб келган бўлиб, уларда бу биздагидан-да анча аввал урф бўлган. Фарзандларимизга памперс тақиш билан биз болалардаги “Сертоли” ҳужайраларини эркин нафас ололмайдиган қафасга тиқиб қўйдик. Натижада улар нимжон бўлиб қолди. 600 МИЛЛИОН  сперматозоидни ишлаб уруғга чиқарадиган қувватдан маҳрум бўлди. Бу ҳолат эса наслнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётир.

Тасаввур қилинг, тухумдон етилган аёллик жинсий фолликулалари уруғланиш учун интизорлик билан  сперматозоид билан учрашувни кутмоқда. Агар учрашмаса, улар нобуд бўлади. Аёллик жинсий фолликулалари учрашувга етиб келган  сперматозоидлар ичидан энг соғлом ва бақувватини излайди. Агар бунинг иложи бўлмаса, умрини зое кетказмаслик учун нима қилсин бечора? Ишқилиб, ўлмасам бўлди-да, деб дармони қочиб қалтираётган, бошини эгиб, жовдираб, ялингансимон мўлтираб турган  сперматозоидга ўз бағридан жой беришга мажбур. Бошқа иложи йўқ ахир. У ҳам яшашга интилади. Бироқ бундай бирлашувдан нимжон, чала, иммунитети жуда паст пушт ва эмбрион юзага келади. Пушт ва эмбрион ўзини ўзи тиклай олмайди. Оқибатда фарзанд норасолик билан туғилади. Англаяпсизми, бундай ногирон фарзандлар дунёга келишида ОНА мутлақо айбдор эмас!

Памперсдан фойдаланиш, аслини олганда, дангаса оналарнинг иши, деб айтилса, тўғрироқ бўлар. Илгари момоларимиз ва оналаримиз памперс ўрнида жойолиқ (таглик)дан фойдаланган. Тўртбурчак шаклидаги 50-30 см.лик ўлчамли сурп ёки чит матодан тайёрланган таглик ўғил боланинг путлари орасига ташлаб қўйилган. Натижада уруғдонлар эмин-эркин ривожланиб, ҳужайралар озод ҳолда кислороддан тўйиниб нафас олган. Чунки қон айланиши мутлақо бузилмаган. Бола оёғини қимирлатганда, бурилганда, ёрғоқ ичидаги уруғдонлар ўз жойидан қўзғалиб, олдга, орқага, чап ёки ўнг тарафга эркин ҳаракат қилади. Ҳаракат эса — ҳаёт манбаи.

От минмаган эркаклар

Буюк ҳаким ибн Сино бобомизнинг “Тиб қонунлари” китобида насл бези (простата) аденомаси хасталиги тўғрисида ёзилмаган. Нега? Агар ўша замонда ҳам бу дард ҳозирги пайтдагидек кўп учраганда эди, бу ҳол улуғ алломанинг назаридан четда қолмаган ва унинг тафсилотлари билан ёритган бўлар эди. Ўша кезлари одамларнинг асосий улови от ва эшак бўлган. Уларни минган кишилар фаол ҳаракатда бўлган. Халқимизнинг машҳур мақолида “Қўш хотинлининг қулоғи, эшак минганнинг оёғи тинмас”, дейилгани бежиз эмас. Оёқ ён томонга ёки олд ва орқага силтанган пайти тос соҳасида қон айланиши яхшиланиб, уруғдонларнинг қон билан таъминланиши ҳам кучайган. От эса минилганда сапчийди ва баъзан сакрайди. Бундай пайтларда одамнинг тос соҳаси эгардан кўтарилади ва яна пастга тушади. Оқибатда тос соҳасида қон айланиши янада кучаяди. Шоир Муҳаммад Юсуф айтганидек, “қайдан билсин от қадрин, от минмаган эркаклар”.

Олмония канцлерининг эътирофича, бу мамлакатда ёш ишчи кучи етишмаяпти. Асосий сабаб нима? Яна памперс муаммосига қайтамиз. Инсон организмида Шарко-Лейдиг ҳужайралари меъёрдагидек ривожланмаса, тестостерон гормони танқислиги кузатилади. Айни шу гормон эр йигитларнинг жасурлигини, қарама-қарши жинсга нисбатан майли қувватли бўлишини таъминлайди. Мабодо шу гормон етишмаса, эркак киши сўлиган сабзига ёки пишмаган хамирга ўхшаб яшаб юраверади. Унинг борлиги ҳам, йўқлиги ҳам билинмайди. Ўғлининг келгуси тақдирини ўйлаб, изтироб билан йиғлаган оналарни учратганмисиз? Юраги бўшроқ киши қўшилиб йиғлаши тайин. Агар сўзларимга ишонмасангиз, бизнинг қабулимизга келинг ва ўғлининг дарди билан келаётган оналар ҳасратини бирга тингланг.

Оналар изтироби

— Дўхтир, болам 15 ёшга кирди. Муомаласи, ўзгалар билан суҳбати, юриш-туриши, ўзини тутиши, кўп қилиқлари худди қизларникидек. Ҳеч ўзгартира олмаяпмиз. Келажакда ким бўлади бу? Уйлана олармикан, дўхтиржон? Шуни бизга аниқлаб беринг, ёрдам қилинг! — дейди кўзларида шашқатор ёш билан. Биринчи навбатда: “Памперс тақиб катта қилганмисиз?” — деган саволни берамиз. Оналар ҳа, дея тасдиқлайдилар. Тушунарли, норасолик сабаб “Шарко-Лейдиг” ҳужайралари ўзига юклатилган вазифани бажара олмаяпти. Энди бу бола узоқ вақт даволанишга ва психотерапияга муҳтож. Иродаси етишса-ку, майли. Лекин бу муолажа нечоғли ёрдам беради? Мана, Ғарб мамлакатларида жинсий ожизлик нима учун ҳаддан ташқари кўп? Нега улар уйланишга 30-35 ёшдан кейингина аранг куч топишади? Мана, памперсга зўр беришнинг оқибати.

Яна бир қалтис саволга жавоб берайлик. Ғарб давлатларининг айримларида бир жинсли никоҳга рухсат беришган. Ҳатто гейлар очиқдан-очиқ намойиш ўтказмоқдалар. Табиийки, улар ўзларича жинсий алоқага ожиз. Негаки, памперс сабабли улардаги “Шарко-Лейдиг” ҳужайралари ўлган. Организмида тестостерон гормони йўқ.

“Шарко-Лейдиг” ҳужайралари тестостерон гормонини етарли равишда синтез қила олмаётгани боис никоҳ тўйидан кейин ожизлик ҳолатлари кўпайиб қолганидан кўз юмиб бўлмайди. Эътибор беринг, шу сабабли Ғарб мамлакатларида шаҳвоний нафсни, жинсий майлни кучайтирувчи дориларни кашф этиб, амалиётда қўллаш авж олган. Машҳур фармацевтика компаниялари олимлари ушбу муаммо ечими устида кеча-ю кундуз ишламоқдалар.

Ўтган аср аввалида етмишбой, саксонбой ва ҳатто тўқсонбойлар ҳам кўп бўлган. Уларнинг ота-оналари ўзлари яшаган қишлоқ ва маҳалланинг фахри, маслаҳатгўйи, насиҳатгўйи ҳисобланган. Улар сабаб ўша ерда тартиб-интизом ва орият юқори бўлган. Чунки уларнинг сўзларини ҳамма бирдай эшитган ва амал қилган. Етмишбой-у саксонбойлар туғилиши сабабларидан яна бири, эр йигитлар кенг шалвор кийгани боис ёрғоқ оралиқда эмин-эркин ҳаракат қилиб, уруғдонларда қон айланиши меъёрида бўлган, ҳатто аъло даражада кучайган. Шунинг учун уларда насл безининг каттариши ҳам кузатилмаган. Чунки ўша кезлари памперс ва ўта тор либослар кийилмаган. Нега ҳозирги кунга келиб, етмишбой-у тўқсонбойларни эсдан чиқардик, ҳатто қирқвойлар ҳам тобора камайиб бормоқда? Инсоннинг ўзи ҳаракатини камайтиргани майли-я, ҳатто уруғдонларини ҳам тор бир катакка солиб, эркин ҳаракатини чеклаб қўймоқда. Ҳамма бало шундаки, памперс тақилганда уруғдонлар қов устига ёпиштириб қўйилади. Ҳаракат имконияти мутлақо бўлмайди. Бу ҳам етмагандай, ўлганнинг устига тепган, деганларидек, уруғдонга келаётган артерия ва вена қон-томирлари эгилиб-букилиб қолади. Бу ҳолат узоқ вақт давом этади. Қонсизланиш кузатилади. Қоннинг димланиб қолишига сабаб бўлади. Одатда, ўғил болаларда 20 ёшда шаҳвоний нафс ўзининг энг юқори чўққисига етади. Боболаримиз: “Қирқ ёшга етганингда 20 яшар ўғлинг бўлсин”, деб бежиз айтмаган. Памперс тақиб ўсганларда эса бундай нафс анча паст бўлиши амалиётда кўп кузатилмоқда.

Хулоса шуки, агар келажак авлод соғлом ва баркамол ўсишини, насллар давомийлиги барқарор бўлишини истасак, памперсдан бутунлай воз кечилмоғи зарур. Бола тарбияси, унинг жисмонан бақувват, маънан етук бўлиши борасида мўътабар ота-боболаримиз, табаррук оналаримиз ва момоларимиз тажрибаларига таяниш энг тўғри йўлдир.

Жуманазар БЕКНАЗАР,

тиббиёт фанлари доктори,

профессор.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

seventeen − five =