Ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаш зарурати

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган ўқитувчилар ва ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида 2025 йил якунлари, 2026 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар, йилга берилган ном ҳамда таълим соҳасига қаратилган эътибор масалалари юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Мурожаатномада белгиланган стратегик мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича шарҳланди.

Мазкур тарғибот тадбири педагог ва ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат сиёсати ва ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаш, шу билан бирга, белгиланган вазифаларни таълим жараёнида изчил амалга оширишга хизмат қилади.

Бундай тарғибот ва ташвиқот тадбирлари тумандаги умумтаълим мактабларида йил давомида тизимли равишда ўтказилиши режалаштирилган.

Мадина ТОЛЛИБОЕВА.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

sixteen + 5 =