Айрим ҳудудларда сайловлар ўтказилишида қонун бузилиши содир этилгани ҳақидаги маълумотларга Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан ижтимоий тармоқларда Айрончи маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Этак” 15-сайлов округидан туман халқ депутатлари кенгашига ўз номзодини қўйган Ғ.Боймирзаевдан мажбурий равишда ўз номзодини қайтариб олиш ҳақида ариза ёздириб олишаётганлиги тўғрисида тарқалган хабар текширилди.

Текширишда, Ғ.Боймирзаев Халқ депутатлари Косон тумани кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатилган бўлиб, унинг номзоди сайлов бюллетенидан олиб ташланмагани ва қонуний равишда сайловларда депутатликка номзод сифатида иштирок этганлиги аниқланди.

***

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш, жумладан, ҳокимлик мутасаддилари маҳалла раисларига муайян номзодларни қўллаб-қувватлаш ҳақида топшириқ берганлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқатилиб, ушбу ҳолат Бош прокуратура томонидан текширилаётганлиги тўғрисида маълум қилинган эди.

Ушбу ҳолат бўйича текшириш ўтказилиб, бирон-бир шахс томонидан юқоридаги сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашганлик ҳолатлари тасдиқланмади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

18 − five =