Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров шундай деди:
ИИБ масъулларининг мақсади бир бўлиши лозим — ҳақиқатнинг тагига етиш ва фуқароларни ҳимоя қилиш. Аммо инсон ҳуқуқларини топташ орқали адолатга эришиб бўлмайди, фуқароларни дўппослаш уларни ҳимоя қилиш ҳисобланмайди.
Афсуски, ИИВ бундай ҳолларга “Бу янгилик эмас” деб қарашга одатланиб қолган.