Темир йўл лойиҳаси муҳокама қилинди

14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитаси чет эл капитали ва хорижий инвестиция­лар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипинг бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида «Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўл лойиҳасини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Хитой томони мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича ўз таклифларини билдирди. Ушбу темир йўл линияси нафақат бир давлат учун балки бутун минтақа ривожи ва тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида мультимодаль ташувлар ҳажмини кўпайтириш, ҳамкорликда автомобиль ташувларини фаол ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × four =