Навоийда дастлабки енгил конструкцияли кутубхона фаолият бошлади

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан Навоий давлат педагогика инс­титути Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилгани ёш авлод учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

– Енгил конструкцияли лойиҳа асосида қарийб 3 миллиард сўм эвазига  бунёд этилган кутубхона 220 ўринга мўлжалланган, – дейди НДПИ Ахборот-ресурс маркази раҳбари Ҳамза Ортиқов. — Марказнинг умумий китоб фонди 31 минг 667 нусха бўлиб, унинг 6 минг­дан ортиғи бадиий адабиёт, 5053 таси эса электрон китоблар жамланмасидир. Шунингдек, кўзи ожизлар учун 292 та аудио дарсликлар ҳам мавжуд.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

three × two =