“Атиргул-2023” республика кўрик-танлови ғолиблари

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган “Атиргул-2023” республика кўрик-танлови ғолиблари

 

“Инсонга эътибор мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби:

Ортиқхўжаева Гулбаҳор Қадирходжаевна – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти мухбири

“Сифатли таълим аҳамиятини очиб берган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби:

Аҳатова Инобат Бекмирза қизи – Республика Маънавият ва маърифат маркази Рақамли тарғибот бўлими бош мутахассиси

“Маънавий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритгани учун” номинацияси ғолиби:

Худойбердиева Робия Довуровна – Ўзбекистон МТРК   “Ўзбекис­тон”   телерадиоканали давлат муассасаси биринчи тоифали муҳаррири;

“Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби:

Маматурапова Шаҳноза Аблақуловна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Сиёсат ва янгиликлар таҳририятининг аграр бўлим етакчи муҳаррири

“Оила мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби:

Абдуллаева Ҳафиза Ҳабибулла қизи – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси Телевидение гуруҳи муҳаррири

“Экологик муаммолар ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби:

Қосимова Наргис Суннат қизи –   Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети медиа ва коммуникация факультети, Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати кафедраси доценти

“Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материал учун” номинацияси ғолиби:

Холова Маҳлиё Қурбонбоевна – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти “Postda” газетасининг ҳудудий мухбири

“ОАВ билан фаол ва тезкор ишлагани учун” номинацияси ғолиби:

Асқархўжаева Мовлуда Саидмуҳаммадзокир қизи – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати раҳбари

“Соғлом турмуш тарзини кенг ёритгани учун” номинацияси ғолиби:

Aбдуллаева Дурдона Равшанбековна – Ўзбекистон журналис­тика ва оммавий коммуникациялар университети Сиёсий-ҳуқуқий журналистика магистранти

“Болалар ва ўсмирлар мавзуси ёритилган энг яхши материаллар учун” номинацияси ғолиби:

Хожамуратова Илмира Ниетбаевна – “Жеткиншек” газетаси мухбири.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one × one =