Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Ҳусан ЭРМАТОВ шундай деди
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қайд этишича, “Ўзбекистоннинг географик ва иқлимий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рухсат берган кўрсаткичларга эришиш қийин”.
Манба: eco.gov.uz
Ҳусан ЭРМАТОВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси:
Экология вазирлигининг бу топилмаси, бундан буён Тошкентнинг ҳавосидан гапириб бошимизни қотирманглар, деган чақириқдай бўлибди. Сизлар ишлаб чиқадиган “Миллий стандарт”имизга кўра, Ўзбекистонда дарахтларни кесишни тўхтатиш шарт эмас, деб чиқсангизлар ҳам ажабланмаймиз энди. Битта савол-да: Сизлар ҳам шу ҳаводан нафас оляпсизларми ўзи?
Манба: Ҳусан ЭРМАТОВнинг “Facebook”даги саҳифасидан олинди.