“Орзулар дунёси”

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг кичик залида ёш рассом Диёра Низомованинг “Орзулар дунёси” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин сараланган асарлари намойиш этилди.

Диёра ижодида теран фикр, аналитик таҳлил ва жонли туйғу мушоҳадаси бор. Болалигидаёқ ўз Ватанига, она юртига, заминига муҳаббат, ватанпарварлик туйғусини ҳис қилишга интилади. У анъанавий тарзда аскарнинг уйга қайтишини одатий қишлоқ манзараси фонида кўрсатади.

Хусусан, жигарранг-сариқ ранг картинага илиқлик бахш этади. Натуралистик-ифодавий метод эса бу асар сюжетини реал тарзда гавдалантиришга ёрдам беради. Ой нури дарахтга тушади ва уни қорга тушаётган соясидаги акси, барча томонга тарқалиб кетади. Оқ қорда акс эттирилган қалин қора соялар, тўқ жигарранг билан тасвирланган.

Дарахт таналари совуқ, музли ва қишки соғинч туйғусини англатади. Осмон, қор ва дарахтларнинг ранг муносабатлари нозик тарзда ишлаб чиқилган – асарда оқ, мовий, кўк ва жигаррангларнинг бир нечта сояларини ҳисоблаш мумкин. У қишки туннинг тинч-хотиржам ҳолатини ҳаётий тарзда тас­вирлайди.

Гулноза Бобоева.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

19 − four =