Реклама эмас, хатолар намойиши(ми?)

Саводсизлик билан ёзилган қайдлар нафақат она тилимиздаги, балки хорижий тилларда қўлланган сўзларнинг ҳам асл маъносига путур етказиб, ўзгалар учун кулгили, миллат учун эса ачинарли ва шармандали ҳолатни юзага келтирмоқда. Айрим сўзларнинг нотўғри қўлланиши оқибатида эса бутун бошли мазмун ўзгариб кетиши турган гап.

Оммани жалб этишга қаратилган бу каби афишаларда ноўрин қўлланган сўзлар, имло хатолари, афсуски, етарлича. Бундай қўпол хатолар, айниқса, кирилл алифбосидаги “е” ва “э” ҳарфларида кўпроқ учрамоқда.

Қуйидаги эълонни олайлик. На кулишга, на йиғлашга ҳайронсан киши. Бу саводсизликнинг, эътиборсизликнинг яна бир намунаси.

Афсуски, эътиборсизлик оқибатида бундай саводсизлик билан ёзилган қайдлар кўпайса кўпайяптики, ҳеч озаяётгани йўқ. Энг ачинарлиси, бундай баннерларга беэътиборлигимиз ортиб, тобора кўникиб бормоқдамиз. Ахир тил — миллат кўзгуси. Она тилимизга беписанд муносабатда бўлиб бораверсак, хато ёзилган сўзларни намойиш қилишни давом эттирсак, бебаҳо ўзлигимизни, она тилимизнинг нуфузини йўқотган бўламиз. Хулоса қилиш ўзингиздан.

Севинч АҲМАДЖОНОВА,

ЎзЖОКУ 2-курс талабаси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

thirteen − 4 =