Ҳамма ўқиганда эди…

Анчадан бери “Hurriyat” газетасининг мухлисиман. Газетанинг ҳар бир сонида қалбимда илҳом уйғотадиган сатрлар, ақлни чархловчи янги фикрлар ва жамиятимизнинг оғриқли масалаларига оид таҳлиллар бор. Ҳа, бу нашр шунчаки ахборот воситаси эмас, у миллий маънавиятимиз кўзгусидир.

“Hurriyat”ни, аввало, ташкил қилганлар — қаламни найза, сўзни аскар билган зиёлилардир. У орқали минглаб инсонлар ўз фикрига, юртига ва келажагига нисбатан янада масъулиятлироқ қарашни ўрганмоқда.

Инсон эркинлиги — бу нафақат сиёсий тушунча, балки барқарорлик касб этажак ҳаётий эҳтиёж. “Hurriyat” айнан шу руҳий эркинликни баланд тутади. У нафақат одамлар дунёқарашини, инсон маънавиятини ҳам муттасил юксалтиришни истайди, ёнади, баҳсга чорлайди.

Газета саҳифаларидаги ҳар бир мақола — бу илм ва жасоратли туйғуларнинг уйғунлиги, миллий ғоянинг нурли тарғиботчиси дегим келади. Шу боис, нафақат ахборот манбаи, балки илғор маърифат манбаи сифатида ҳам қалбимда алоҳида ўрин тутади. Уни ўқиб борадиган қатлам янада кенгайганда эди… Бу — менинг ҳам орзуим.

Илҳом ШЕР,

Бекобод шаҳри

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 × 4 =