Публицист билан ёшлар учрашуви

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан Кармана туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида публицист, шоир, тиббиёт фанлари номзоди Иброҳим Ҳошимовнинг ижодкор ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Наср ва назмда кўплаб китоблар муаллифи бўлган Иброҳим Ҳошимов бугун вилоят матбуотида, адабий муҳитида ўз   сўзига, йўналишига эга ижодкорлардан бири саналади. Яқинда “Ўзбек диёри” китоби нашрдан чиқди. Шу муносабат билан учрашувлар, ижодий кечалар ташкил этилмоқда.

Учрашувда тиббиёт соҳасидаги самарали меҳнати билан халқимиз ҳурматини қозонган И.Ҳошимовнинг адабиётга кириб келиши, шоир ва публицист сифатида эътироф этилиши, ижодий фаолияти хусусида сўз юритилди. Ёшлар ўзларининг матбуот, адабиёт, шеърият йўналишида қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олди.

Тадбир якунида Иброҳим Ҳошимов янги китобини мактаб кутубхонасига туҳфа этди.

Ўзбекистон Журналистлар

уюшмаси Ахборот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 + six =