Яратилаётган имкониятлар

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини тубдан яхшилаш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётир. Буни биргина уюшманинг Қашқадарё бўлими мисолида яққол кўриш мумкин. Яратилаётган имкониятлар соҳа ходимларининг фаолиятида янги даврни бошлаб берди.

— Вилоятда “Журналистлар уйи” қайтадан таъмирланиб, ижодкорлар учун барча шарт-шароитлар яратилди, —дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров. — Таҳририятлар ҳам замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

“Журналистлар уйи”да ўтказилган тадбирда уюшма аъзолигига қабул қилинганларга аъзолик билетларини уюшманинг вилоят бўлими раиси Галовиддин Йўлдошев топширди. Бугунги кунда Қашқадарёда катта таж­рибага эга бўлган Ҳусан Темиров, Маҳмуд Пирматов, Юсуф Норов, Бўри Норқобилов, Қаюм Раҳимов, Ойдин Анорова, Дилбар Кенжаева, Сайдали Набиев, Норбўта Ғозиевларнинг бой ҳаётий тажрибаларини ёш журналистларга ибрат қилиб кўрсатиш мумкин.

— Юртимизда улкан ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари давом этаётган шу кунларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги нусхадаги аъзолик билетлари топширилиши қувончли воқеа бўлди. Сўз эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик журналистнинг асосий иш мезонига айланди. Бундан кейин ҳам биз, фахрийлар ижодий таж­рибаларимизни ёшларга ўргатишдан чарчамаймиз, — дейди фахрий журналист Ҳусан Темиров.

Шавкат СУЛТОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Қашқадарё вилоят бўлими  

“Фахрийлар Кенгаши”

раиси

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

20 − eleven =