Ичимиздаги сир бизнинг асиримиз
Инсон кулиши ила тарбиясини, кулган нарсаси ила савиясини кўрсатади.
* * *
Ойнинг кечага сабр қилиши уни ойдинлатур, гулнинг тиконга сабр қилиши уни хушбўйлантирур.
Жалолиддин Румий.
Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу-воҳдан озод қилмас экан, у ҳеч қачон пастлик табиатидан халос бўлолмайди.
* * *
Мен кўп юртни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тирагандан ва пушаймонлик бармоғини тишлагандан бошқани кўрмадим.
Абу Али ибн Сино.
Агар оқил одам нодонлар гурунгига тушиб қолса, иззат-икром кутмасин, агар улар бемаъни гапи билан оқилни енгса, бунинг ажабланадиган жойи йўқ, зеро ёқутни тош синдиради.
Абулқосим Замахшарий.
Ичимиздаги сир бизнинг асиримиз, ошкор этсак биз унинг асирига айланамиз.
Али ибн Абу Толиб.