Ҳаётнинг шиори

8 январь — прокуратура органлари ходимлари куни

Бағишлов

Қутламоқ пайтидир сизни ушбу кун,

Ҳаётнинг шиори инсоф, адолат.

Сиз борсиз, фуқаро озод ва эркин,

Сиз борсиз, ҳамиша барқарор Давлат.

Ҳақнинг адолати доим мукаммал,

Нозу неъматига йўқдир ниҳоя.

Ватан қомусига, сиз, қилиб амал,

Яшайсиз қонунни айлаб ҳимоя.

Созини соз чалса созанда дилгир,

Оламни тутгайдир мунаввар овоз.

Бу чигал йўлларда адашса кимдир,

Одил қарор билан чиққайсиз пешвоз.

Юлдузлар сайрида ажиб интизом,

Ҳатто коинотда бор қарор, ижро.

Демак, амал билан ушалади ком,

Қонун ҳам мисоли бир байроқ, туғро.

Адолат чироғи ўчмасин, илло,

Мудом уйғоқ бўлсин сиздаги виждон.

Қутлуғ ҳаётидан халқ бўлса ризо,

Доимо юксалгай, юрт – Ўзбекистон.

Қутламоқ пайтидир сизни ушбу кун,

Ҳаётнинг шиори инсоф, адолат.

Сиз борсиз, фуқаро озод ва эркин,

Сиз борсиз, ҳамиша барқарор Давлат.

Ғайрат Мажид

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

six − 3 =