Болалар — давлат эътиборида

Ҳар бир муаммога ато қилинган кунида ечим топилади. Ниҳоят, Сурхондарёда кўзи ожиз болалар учун 180 ўринли   янги ихтисос­лаштирилган мактаб-интернати қурилиб фойдаланишга топширилди. Ким ҳам фарзандининг камолини кўришни, бахтли бўлишини истамайди. Энг муҳими, имконияти чекланган ўқувчиларнинг касб-ҳунар ўрганиши,   ҳаётда ўз ўрнини топиб   кетишларига кафолат берувчи барча   қулайликларга эга замонавий мактаб- интернатини ота-оналар анча йиллардан буён фақат орзу қилиб келишарди.

Вилоятнинг Ангор туманида 14 миллиард сўм маблағ   эвазига бунёд этилган махсус мактаб-интернати бугунги ривожланган   давр талабларига тўлиқ жавоб   бера олади, десак   муболаға бўлмайди. Ўқувчиларнинг таълим олиш билан бирга ўзлари ёқтирган касб сирларини   ўзлаштириши учун бу   даргоҳда дурадгорлик, чилангарлик, пойабзал тузатиш, сантехника, электр жиҳозларини тузатиш, тикувчилик, зардўзлик, сартарошлик, ҳамширалик,   лойиҳалаш ва дизайнерлик   ишини ўргатишга ихтисос­лаштирилган махсус   хоналарда замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, зарур кўргазмали ўқув-қуроллари билан бе­затилган.

Эндиги масала   бу ердаги тарбиячи- ўқитувчилар ва   ўқувчиларнинг ўзларига   ҳавола. Мактаб- интернатида  2 та информатика, 16 та   ўқув ҳамда фан   хоналари   энг сўнгги   русумда жиҳозланган. Бундан ташқари махсус кутубхона, маданият зали, тиббиёт хонаси, спорт майдончаси, 150   ўринли ётоқхона, ошхона,   сартарошхона, технологиялар   хонаси ўқувчилар   ихтиёрида.   Бир сўз билан айтганда, бу даргоҳдан   имконияти чекланган йигит ва қизлар ўрта маълумот олиш баробарида   у ёки бу касбни имкон   даражасида ўзлаштирган ҳолда   мустақил ҳаётга йўлланма   оладилар.

Сафар ОМОН,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine − two =