Қари билганини пари билмас
Жорж Вашингтон университетининг тиббиёт коллежи директори илмий изланишларининг натижаси сифатида маълум қилди: ёши улуғ одамларнинг мияси шу пайтгача тасаввур қилинганидан кўра мослашувчанроқ бўлади. Бу ёшда ўнг ва чап мия шарлари бир-бирига мутаносиб ишлаши ижодкорлик хусусиятларини оширар экан. Шунинг учун ҳам ижодий фаолиятини 60 ёшдан кейин бошлаган шахсларни кўп учратиш мумкин.
Албатта, бу даврда мия ёшликдаги каби тез ишламайди, аммо у вазиятга мослашувчанлиги билан ютиб чиқади: бу ёшдагилар тўғри қарорлар қабул қилишади, салбий ва енгил-елпи туйғуларга берилавермайдилар.
Инсоннинг интеллектуал фаоллиги чўққиси мия тўлиқ имкониятларини ишга солган 70 ёшлар атрофида бўлади. Вақт ўтиши билан мия нейронлариаро сигналлар тез узатилишига сабаб бўладиган миелина миқдори ортиб боради. Бунинг эвазига интеллектуал қобилиятлар ўртача кўрсаткичга нисбатан 300 фоизгача ортиши мумкин.
Бу модданинг энг кўп ишлаб чиқарилиш даври 60-80 ёшларга тўғри келади. Шунингдек, яна бир муҳим далил — одам 60 ёшдан кейин миясининг иккала ярим шаридан бир вақтнинг ўзида фойдалана олиши мумкин. Бу эса анча мураккаб масалаларни ечиш имконини беради.
Монреал университетининг профессори Мончи Ури катта ёшдаги одамларнинг мияси масаланинг аҳамиятсиз томонларига диққат қилмай, фақат муҳим жиҳатларига эътибор қаратиш билан самарадор йўлни танлайди, деган фикрни билдиради. Турли ёшдаги одамлар билан тадқиқот тести ўтказилганда, ёшлар кўп хато қилганликлари, 60 ёшдан ўтганлар эса тўғри жавоблар бергани маълум бўлди.
…Инсон умрининг энг самарадор даври — 60 ёшдан 70 ёшгача;
самарадорлиги билан 2-ўринда — 70 дан 80 гача ёш оралиғи;
3-самарадор давр — 50-60 ёшлар оралиғи.
Нобель мукофоти совриндорларининг ўртача ёши — 62.
Дунёдаги 100 та йирик компания президентларининг ўртача ёши — 63…
60-80 ёшдагилар миясининг ўзига хосликлари ҳақиқатан ҳам қувонтиради:
Кўпчилик айтганидек, бош мия нейронлари ўлмайди, балки инсоннинг ўзи ақлий фаолият билан шуғулланмаса, улар орасидаги алоқа йўқолади.
Хотиранинг сусайиши, фикр тарқоқлиги мияда ахборотлар кўплиги туфайли юз беради. Шунинг учун ҳаётда майда-чуйдалар орасида ўралашиб қолмаслик керак.
60 ёшдан бошлаб инсон бир қарорга келишда ўз миясининг иккита ярим шаридан фойдаланади.
Демак, агар ҳар ким соғлом турмуш тарзига риоя қилса, ҳаракатда, имкониятига қараб жисмоний меҳнат ва ақлий фаолият билан машғул бўлса, ёш ўтиши билан унинг ақлий қобилиятлари пасаймайди, балки 80-90 ёшларгача юксалиб боради. Шунинг учун кексалар “Ҳали янада яхши кунлар олдинда” деган умид, ишонч билан яшашлари керак, дейди мутахассислар.
АҚШда ўтказилган катта илмий изланишлар кўрсатдики:
инсон умрининг энг самарадор даври — 60 ёшдан 70 ёшгача;
самарадорлиги билан 2-ўринда — 70 дан 80 гача ёш оралиғи;
3-самарадор давр — 50-60 ёшлар оралиғи.
Нобель мукофоти совриндорларининг ўртача ёши — 62.
Дунёдаги 100 та йирик компания президентларининг ўртача ёши — 63.
АҚШдаги 100 та йирик черковнинг пасторлари ўртача ёши — 71, попларнинг ўртача ёши — 76.
Бу маълумотлар шифокор ва психологлар жамоаси томонидан “NEW ENGLAND JOURNAL OF MEDICINE” (Янги Англиянинг медицина журнали)да эълон қилинди.
Хулоса шуки, америкалик бир гуруҳ олимлар халқимизнинг “Қари билганини пари билмас” деган мақоли ҳикматини ҳаётий ва илмий тадқиқотлар асосида яна бир карра далиллаб беришибди.
Интернет материали асосида тайёрланди.