Тошкент автотирбандликда… Қандай ечим бор?

Ҳозир ишхонадан уйга бир ярим соат деганда етиб келдим. Тошкент кўчаларида эрталаб ва кечки пайт шу даражада катта тирбандликлар кузатил­яптики, машина ҳайдаганингга “эҳ” деб юборасан.

Ўтираверасан, ўтираверсан, юришинг тошбақа юриш. Бироз жойингдан силжийсан, яна кутасан. Шу зайлда айрим чорраҳалардан ўтиб кетиш 20-30 дақиқагача боряпти. Билмадим, балки ундан ҳам кўп ёки камроқдир. Тахминан шундай ва бу оз вақт эмас.

Қани эди бутун шаҳар метролаштирилса, пойтахтнинг энг чекка ҳудудларигача етиб борса-ю, шундай вақтларда маза қилиб фойдалансанг…

Бу “пробка”ларга кўплаб омиллар сабаб бўлмоқда. Энг асосийлари қаторида режасиз қурилаётган йўл ёқасидаги кўп қаватли уйлар, дўконлар, бозорларни айтиш мумкин. Катта-катта чорраҳалар яқинига ҳам “дом”лар тушиб ётибди. Бу жойларга қават-қаватли кўприклар қурилиши керак эмасми?

Шаҳарда машинани қўйиш учун “стоянка” йўқ, борларининг ҳам жойлари сотилиб, “соққа” қилиб юборилди. Мана, аҳвол… Сергелига кириш, машина бозор, Юнусободга бориш, аэропорт йўли, Чилонзор-Оқтепа чорраҳаси, эҳҳе, бундай муаммоли ҳудудлар Тошкентнинг барча туманида хоҳлаганча топилади.

Шу тирбандликда тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракатланишга қийналмоқда. Манзилга боргунича беморларга жабр бўляпти.

Катта-катта кўприклар қуриш вақти ўтиб кетяпти. Хитой, Япония, АҚШни олайлик. Бизнинг ҳукумат вакиллари шу давлатларга бориб, осмонўпар кўп­риклар устидан кўп марта ўтишган-ку?! Наҳот шу замонавий технологияларни чин юракдан ва виждонан бизда ҳам бун­ёд этиш ҳақида ўйлаш мушкул бўлса…

Манба: platformauzb

телеграм канали

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 + seventeen =